Yangiliklar

🔴Ҳамширалар – соғлиқни сақлаш тизимининг фидойи ва меҳрибон вакиллари

🔴Ҳамширалар – соғлиқни сақлаш тизимининг фидойи ва меҳрибон вакиллари
12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан   Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида фаолият олиб бораётган ҳамширалар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда муассаса жамоаси, тиббиёт ходимлари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этди.
Тадбир давомида Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бош шифокори, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши депутати Ғайрат Ғаипов ҳамшираларни касб байрами билан самимий табриклади. У ўз сўзида ҳамширалик касби инсон саломатлигини асрашдек масъулиятли ва шарафли вазифани бажаришини, ушбу касб эгалари меҳр-оқибат, сабр ва фидойилик намунасини кўрсатиб келаётганини алоҳида таъкидлади.
👉Шунингдек, ҳамшираларнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморларга ғамхўрлик кўрсатиш ва тиббий хизмат сифатини оширишдаги муносиб ҳиссаси эътироф этилди.
🤩Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаол ҳамшираларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг меҳнатига миннатдорчилик билдирилди.
      
 
   Байрам тадбири кўтаринки руҳ ва самимий муҳитда ўтди.
скачать dle 12.0